“Барса” футболчиси кетишдан бош тортяпти

Яқинда Испания  оммавий ахборот воситалари Рональд Куман қишда хайрлашадиган футболчилар номини эълон қилгани ҳақида ёзган эди.Кетадиганлар рўйхатида йил бошида олинган ҳужумчи Мартин Брэйтуэйтнинг номи ҳам бор.

Даниялик ҳужумчининг ўзи Каталониядан кетиш нияти йўқлигини ошкор қилди.

- Матбуотни кузатмайман. Ҳайтимда ўзимга нима кераклигини яхши биламан. Албатта, айрим гап-сўзлар қулоғимга чалинди. Лекин эътибор бермадим. “Барселона” катта клуб.  Оммавий ахборот воситалари эътибор тортиш учун истагани ёзаверади.

Мен ўзим орзу қилган жойдаман. Мен бу ерда ўсишга эришяпман, хотиржам ва бахтлиман, - деди Брэйтуэйт.

29 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда атиги тўртта ўйинда иштирок этиб, майдонда қирқ дақиқа атрофида тўп тепди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!