“Барса” футболчиси нега йиғлади?
“Барселона” Испания чемпионатининг 13-турида “Реал Сосьедад” билан куч синашиб, кичик ҳисобда мағлубиятга учради.
Sport.es сайтининг ёзишича, танаффус вақтида каталонияликлар плеймейкери Френки де Йонг кийим алиштириш хонасида кўз ёз тўккан экан.
Маълум бўлишича, учрашувда илк дақиқалардан ўйнаган Френки оёғидан қаттиқ зарба еган. Жароҳат туфайли беш ойдан ортиқ вақт мобайнида майдондан ташқарида юришга мажбур футболган футболчи бу гал ҳам жароҳат олганини гумон қилган.
Де Йонг оғриқдан эмас, яна майдондан четда қолиши мумкинлиги алам қилиб, йиғлаб юборган.
Мураббийлар штаби танаффусдан кейин уни майдонга туширмади.
Тиббий текширувлар Френки де Йонгнинг жароҳати жиддий эмас, балки енгил шикастланиш эканини кўрсатди.
Нидерланлиялик ярим ҳимоячи “Барселона”да 2019 йилдан бери ўйнамоқда. У ҳозирга қадар жами 220 та учрашувда қатнашиб, 17 та гол ва 21 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар