"Барса" футболчиси Рональд Куманни ҳайрон қолдирди

“Севилья”га қарши ўйинда жароҳат олган ва стадионни қўлтиқ таёқларда тарк этган “Барселона” ярим ҳимоячиси Педри.

Шифокорлар уни бир неча ҳафта майдонга тушолмаслигини маълум қилишган эди, аммо у бугун жамоа билан бирга шуғулланган.

“Баъзи нарсаларни тушунтириб бўлмайди. Кеча Педри якка тартибда шуғулланаётганини кўриб ҳайрон қолдим. Энди у умумий гуруҳда шуғулланади. Менимча у қайдномага киритилса керак”, - деди бош мураббий Рональд Куман.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” эртага яна “Севилья”га қарши ўйнайди. Фақа бу сафар Испания кубоги ярим финали жавоб баҳси ўтказилади. Дастлабки ўйинда каталонияликлар сафарда 2:0 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!