“Барса” футболчиси трансферга улгурмай қолди

“Арсенал” клуби қишки трансфер бозори ёпилиши арафасида “Барселона” ҳимоячиси Хуниор Фирпони олишга ҳаракат қилиб кўрди.

Шунга қарамай, лондонликлар испан футболчисини олишга улгурмади. Энди “канонирлар” бу трансферни ёзда амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Фирпо Рональд Куман бошқарувида асосий таркибга кира олмаяпти. 24 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда примерада атиги тўртта учрашувда майдонга тушди ва фақат битта голли пас узатди. Истеъдодли футболчини Европанинг бир неча клублари олишга ҳаракат қилмоқда.

Ёзда Фирпонинг бозори анча чаққон бўладиган кўринади. Унинг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!