"Барса" футболчиси "Ювентус"га ўтишга тайёр

"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Ювентус"га қайтиши мумкин.

Яқинда Турин клуби сафига ўтган Поль Погба жароҳат олди ва нафақат “кекса синьора”нинг мавсум бошидаги ўйинларини, балки Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Шу муносабат билан “Юве” Пьянични франциялик футболчига ўринбосар сифатида кўрмоқда, деб хабар беради “Calciomercato”.

Нашрнинг қўшимча қилишича, босниялик футболчи Италия клубига қайтишни хоҳламоқда. Чунки, Пьянич 2016 йилдан 2020 йилгача “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган ва Массимилиано Аллегри жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири эди.

Ўтган мавсумда "Бешиктош" сафида ижара асосида ўйнаган футболчи Туркия чемпионати доирасидаги 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!