“Барса” футболчисига учта клуб харидор
“Барселона” ўйин услубига мослашиб кета олмаган плеймейкер Миралем Пьянич А Серияга қайтиши кутилмоқда.
Босниялик ярим ҳимоячи 2020 йилнинг ёзида “Ювентус”дан олиб келинган эди. Бироқ, Миралем Испания чемпионатида ўзини етарли даражада кўрсата олмади.
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман 31 ёшли футболчини жамоадан кетиши керак бўлган футболчилар рўйхатига киритган. Унга айни пайтда учта жамоадан таклиф бўлмоқда. “Ювентус” анчадан бери Пьянични қайтармоқчи бўляпти. “Фиорентина” ҳам тажрибали ўйинчига имкон бермоқчи.
“Наполи” эса Миралемни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олиш бўйича иш бошлади.
Профессионал фаолиятини 2007 йилда бошлаган Пьянич Франция чемпионатида “Мец” ва “Лион”, Италияда “Рома” ва “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар