“Барса” гапга кўнмаётган икки юлдуздан воз кечади

  • 10 Sep 13:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти келаси ёз икки юлдуз – Френки де Йонг ва Рональд Араухони сотиб юборишга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Айни пайтда ҳар икки ўйинчи жароҳатини даволатяпти. Клуб уларга янги шартнома тақдим қилган. Бироқ иккиси ҳам клуб таклифига жавоб қайтаргани йўқ.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Барселона” раҳбарияти агар Араухо ва де Йонг клуб таклифини қабул қилмаса, ёзда уларни сотувга қўяди.

Клубдан катта маош олаётган бу ўйинчиларнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!