“Барса” Гарсияни олишдан воз кечади. Ўрнига ундан зўрлари бор
“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсияни олиш фикридан қайтмоқчи.
Каталонияликлар Гвардиола шогирдининг ўрнига “Ньюкасл”да ўйнаётган Фабиан Шер ва “Челси”дан кетишни режалаштираётган Антонио Рюгерни трансфер қилишни режалаштирмоқда. Рональд Куман жамоа чемпионлик учун курашиш имконига эга бўлиши учун яхши савиядаги ҳимоячиларга эҳтиёж борлигини таъкидламоқда.
Фабиан Шернинг “Ньюкасл” билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади ва унинг трансфери 13 миллион еврога баҳоланмоқда. “Челси” эса яна бир ярим йил Лондонда қолиши керак бўлган Рюдигер учун 25 миллион евро сўраяпти.
Фикрлар