"Барса": Германияни қўй, сенга Англиядан зўр таклифлар чиқяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмо яқин вақтларда Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг вакиллари Ольмо хизматларини Англия премьер-лигасининг етакчи жамоаларига таклиф қилган. Хусусан, «Арсенал», «Челси», «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» клубларига у ҳақида маълумот етказилган.

Клубларга январ ойида трансфер амалга ошиши мумкинлиги билдирилган. Шу билан бирга, ҳозирча «Барселона» раҳбариятига расмий таклифлар келиб тушмагани қайд этилмоқда.

Жорий мавсумда 28 ёшли Дани Ольмо барча мусобақалар доирасида саккизта ўйинда майдонга тушиб, учта голли пас муаллифига айланди.

Transfermarkt портали мутахассисларининг баҳосига кўра, испаниялик ярим ҳимоячи 60 миллион евро атрофида қийматга эга.

Таъкидлаш жоизки, Дани Ольмога Бундеслига чемпиони «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда ва каталонияликлардан трансфер маълумотларини сўраган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!