“Барса” Гвардиола ҳимоячисини олишни маъқул кўрди

Испания чемпионати етакчиси “Барселона” ҳимоя марказини кучайтира оладиган ўйинчи қидирмоқда. Айни пайтда спорт директори Деку қўл остида ишлаётган бир неча скаутлар бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўйин услубига мос тушадиган ҳимоячиларни кузатяпти.

Sport.es сайтининг ёзишича, ҳозир Каталония клуби мутасаддиларига “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Натан Акенинг профили “Челси” вакили Аксель Дисаси вариантига нисбатан кўпроқ маъқул келмоқда.

Манба маълумотларига кўра, нидерландиялик футболчининг ўзи ҳам “Барселона”га ўтиш имкониятига ижобий қарайди.

“Манчестер Сити” раҳбарияти Хосеп Гвардиола режасига кирмаган ўйинчидан тўлиқ қутилиш ниятида “Барселона” уни тўлиқ сотиб олишини ёки бошқа футболчи трансфери доирасида олишини истаяпти. “Барселона” эса, Акени мавсум охирига қадар ижарада ўйнатиш вариантини илгари суряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!