"Барса" ҳамон орани очиқ қилмади

CHERY AUTO

"Барселона" собиқ бош мураббийи Кике Сетьенни ишдан бўшатганлиги учун товон пули тўлаш тўғрисида келиша олмаяпти.

Tecno

"Cadena Ser" нашрининг маълум қилишича, 62 ёшли мутахассис клубдан 4 миллион евро талаб қилмоқда. Шунингдек, Сетьендан аввал жамоани бошқарган Эрнесто Вальверденинг кетиши ҳам клубга 11 млн еврога тушганди.

Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" Кикега товон пули тўламоқчи эмас. Боиси, раҳбарият испаниялик мутахассис умидларни оқламаган ва талабга жавоб бермаган, деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!