“Барса” ҳужумчисига АПЛнинг икки клуби даъвогар
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай Премьер лига клубларидан иккита таклиф олди. Футболчига номзодлар Шимолий Лондоннинг икки клуби "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ҳисобланади.
Каталония клуби ҳужумчи ортидан 20 миллион евро фойда кўрмоқчи. "Тоттенхэм" эса унга 17 миллион таклиф қилмоқда. Бироқ бу сумма “кўк-анорранглилар”ни қаноатлантирмади. Аввалроқ, трансфер ойнаси охирига келиб каталонияликлар Депайни 15 миллион эвазига қўйиб юборишга тайёр бўлишлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Бундан ташқари, испан манбаларининг хабар беришича, ҳужумчига "Арсенал" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
"Барселона" бош мураббийи Хави футболчи Каталония клубининг янги мавсумдаги режаларига киритилмаганини айтди.
Депай ўтган мавсумда Ла Лига доирасидаги 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 2 та ассистни ёздириб қўйган.
Фикрлар