“Барса” икки юлдуз учун бир неча ўйинчидан воз кечади

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Евро-2024” қаҳрамонларидан икки нафарини жамоага қўшиб олишга уринмоқда.

Каталонияликлар спорт директори Деку Европа чемпионлари – “Атлетик” ҳужумкор футболчиси Нико Уильямс ва “Лейпциг” плеймейкери Даниэль Ольмо трансферини муваффақиятли якунлашга ҳаракат қиляпти.

Sport.es. сайтининг ёзишича, бу икки футболчи қўлга киритилган тақдирда каталонияликлар бир неча ўйинчисидан воз кечишига тўғри келади.

“Барселона” хўжайинлари кетадиганлар рўйхатига  Ансу Фати ва бразилиялик легионер Витор Рокени киритди. Бундан ташқари, каталонияликлар “Атлетико”дан ижарага олинган Жоау Феликсни тўлиқ трансфер қилиш фикридан ҳам қайтадиган бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!