“Барса” ишонган футболчини бошқа жамоага олиб кетишмоқчи
“Барселона” ўтган йили ёзда катта умидлар билан “Манчестер Сити” етакчиси ва сардори Илкай Гюндоғанни олиб келган эди.
Бироқ Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси келаётган ёзда германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашмоқда.
Fotomac сайтининг ёзишича, турклар 33 ёшли футболчи билан алоқа ўрнатган ва уни жамоасини ўзгартиришга кўндирмоқчи.
Илкай Гюндоған Испанияга келгунга қадар Германия ва Англия чемпионатларида муваффақиятли тўп тепган.
Каталонияга келганидан бери Гюндоған “Барселона” сафида барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва 10 та ассист қайд этди.
Фикрлар