“Барса” “Камп Ноу”га яна бир юлдузни таклиф қиляпти
“Наполи” етакчиси Лоренцо Инсинье фаолиятини “Барселона”да давом эттириш имконига эга бўлди.
Италияликларнинг ҳужумкор футболчисини олиш учун каталонияликлар ҳужум чизиғидаги бир неча ўйинчиларни сотиб юборишга тайёр.
Инсиньенинг ўзи бор эътиборини Европа чемпионатига қаратган ва ўзи атрофида бўлаётган гап-сўзларга ҳеч қандай муносабат билмаяпти.
Бироқ, “Наполи” бу футболчини ушлаб қолиши осон бўлмайди. Инсиньега каталонияликлардан бошқа харидорлар ҳам кўп.
Фикрлар