“Барса” катта трансфердан воз кечди

  • 5 марта, 2022, 16:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида “Монако” ярим ҳимоячиси Ореьен Чуаменини трансфер қилиш фикридан қайтди.

Tecno

Аслида каталонияликла 22 ёшли ўйинчини ўз сафига қўшиб олишни жуда истаган эди. Бироқ жамоа молиявий инқироздан чиқиб кета олмаётгани туфайли “Монако” талаб қилаётган 60 миллион еврони тўлай олмайди.

Бош мураббий Хави франциялик футболчи “Барселона”да Серхио Бускетснинг ўрнини босишига ва таянч зонадаги устунликни таъминлашига ишонаётган эди.

Орельен Чуамени жорий мавсумда миллий чемпионатда 24 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйди. Истеъдодли ярим ҳимоячига Англиянинг бир неча клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию