“Барса” катта трансферга қўл урди

“Барселона” раҳбарияти таркибни янада кучайтириш учун “Бетис” ярим ҳимоячиси Набил Фекирни трансфер қиладиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар 29 ёшли франциялик футболчи учун 45 миллион евро харажат қилиши керак.

Набил “Лион” тарбиланувчиси ҳисобланади. Асосий амплуаси марказий ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳар икки қанотда ҳам самарали ўйнай олади. Бу ўйинчига “Милан”дан ҳам жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Фекир ўтган мавсумда барча турнирларда 47 маротаба майдонга тушиб, ўнтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!