“Барса” кутаётган ўйинчини тўртта гранд олиб қўймоқчи

  • 12 июль, 2024, 10:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”  анчадан бери “Атлетик” ҳужумкор футболчиси Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Германиядаги Европа чемпионатида порлаётган 21 ёшли футболчи олдида бошқа зўр вариантлар ҳам пайдо бўлди.

Marca нашрининг ёзишича, испаниялик истеъдод соҳибига ПСЖ, “Челси”, “Ливерпуль” ва “Бавария” ҳам иш беришга тайёр. Бу клубларнинг бари молиявий томондан каталонияликлардан устун ва ўйинчининг ўзига ҳам, клубга ҳам кўпроқ маблағ таклиф қила олади.

Ўтган мавсумда Нико Уильямс Ла Лигада 31 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва 11 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!