“Барса" Лаутаро бўйича сўнгги таклифини тайёрлади. "Интер" уни қабул қиладими?
“Барселона” раҳбарияти “Интер”га Лаутаро Маринес трансфери бўйича расмий таклиф тайёрлади.
Унга кўра, каталонияликлар аргентиналик ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлаб, трансферга ҳимоячи Хуниор Фирпони қўшиб берадиган бўлди.
“Барса”нинг 60 миллион евро, ҳимоячи Нелсон Семеду ва ярим ҳимоячи Артуро Видални бериш тўғрисидаги таклифи миланликлар томонидан рад этилганди.
Шу ўринда, “Барселона” Лаутарони қўлга кирита олмаса, каталонияликларнинг ашаддий рақиби “Реал” ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр турибди.
Фикрлар