“Барса” Лео Мессига таклиф билан чиқдими? Бу ҳақида футболчи Париждаги тушлик чоғида Бускетс, Алба ва Робертоларга бор гапни айтиб берган!
Парижнинг ПСЖ клуби ҳужумчиси – Лео Месси фаолиятини “Барселона”да давом эттириши борасида миш-мишлар урчиб кетганидан хабарингиз бор.
Испан нашрларининг маълум қилишича, аргентиналик супер юлдузга Каталония клуби расмий таклиф юборганича йўқ. Бу ҳақида, Месси собиқ жамоадошлари билан уюштирилган Париждаги тушлик чоғида сўзлаб берган.
“Mundo Deportivo” нашри берган маълумотларга қараганда, фуболчининг ўзи ортга қайтишга қарши эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар