“Барса” Левандовскига қанча маош тўлаши ошкор бўлди

  • 17 июль, 2022, 23:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария”дан Каталония суперклубига кўчиб ўтган Роберт Левандовскининг шартномасига оид айрим бандлар ошкор бўлди.

Tecno

Унга кўра, 33 ёшли тўпурар бир мавсум учун солиқларни чиқариб ташлаб, ҳисоблаганда 9 миллион евро маош олади.

“Барселона” Польша терма жамоаси етакчиси билан 3+1 тизимида шартнома имзолайди. Каталонияликлар “Бавария”га 45 миллион евро миқдорида компенсация ва яна 5 миллион евро қўшимча бонус тўлаши келишилган.

Левандовскининг “Барселона”га ўтишида асосий хизматни бажарган агент Пини Захави шартноманинг ҳар бир йили учун 5 миллион евродан ҳақ олади. Яъни, каталонияликлар бу агентга жами 20 миллион евро тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!