“Барса” Левандовскини қанчага қўйиб юбориши маълум бўлди

“Барселона” раҳбарияти жамоада энг катта маош олаётган Роберт Левандовски билан хайрлашмоқчи экани ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда.

Managing Barca нашрининг хабар беришича, каталонияликлар машҳур тўпурарни 20 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

35 ёшли форвард жорий мавсумда барча турнирларда 21 та учрашув ўтказиб, тўққизта гол ва бешта ассист қайд этди.

Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.

“Барселона” тажрибали тўпурарни ўтган йили ёзда “Бавария”дан 45 миллион еврога трансфер қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!