"Барса" Левандовскини қанчага сотиб олиши маълум бўлди
"Барселона" ёзда ўз таркибини савияли ҳужумчи билан кучайтирмоқчи.
"Sky Sport Deutschland" хабарига кўра, каталонияликлар Роберт Левандовскини сотиб олишни мақсад қилган. Трансфер тахминан 30-35 миллион еврога тушиши кутиляпти. Аммо мюнхенликлар кўпроқ олишни истайди.
Польшалик ҳужумчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Шунда у Германияни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин бўлади. "Бавария" эса, унинг маошини ошириб, янги битим таклиф этяпти.
33 ёшли футболчи жорий мавсум клуб либосида 42 учрашувда майдонга тушиб, 47 гол ва 6 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар