“Барса” маоши катта юлдузини бепул қўйиб юборади
“Барселона” раҳбарияти чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видални бепул қўйиб юборишга қарор қилди.
Рональд Куман янги мавсумда ёши катта футболчиларни ўйнатмайдиган бўлган. Шу боис, Артуро Видаль ҳам ўзига жамоа топиши керак. Лекин уни ўз таркибида кўришни истаётган жамоалар трансфер учун пул сарфлашни истамаяпти.
“Барселона” эса, бу ўйинчининг маошини тежаб қолиш учун уни бепул қўйиб юбормоқда. 2018 йилдан эътиборан каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган Видаль жамоа сафида Испания чемпиони ва Суперкубоги соҳиби бўлган.
Айни пайтда чилилик футболчига “Интер” йилига олти миллион евро маош билан икки йиллик шарнома таклиф қилмоқда.
Фикрлар