“Барса” мақсадига етолмаяпти

“Барселона” ёзги трансферлар даврида Испания терма жамоасининг икки ҳужумкор футболчиси – Нико Уильямс ва Даниэль Ольмони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Гарчи “Атлетик” вакили Нико Уильямс Каталонияга кўчиб ўтиш илинжида бошқа таклифларни рад этаётган бўлса-да, каталонияликлар ўзлари тарбиялаган Ольмо масаласида катта қийинчиликларга дуч келмоқда.

Ольмонинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи “Лейпциг” раҳбарияти “Барселона” берган вариантларни қабул қилмаяпти. Дастлаб, испанларнинг 40 миллион евролик таклифи рад этилди.

“Барселона” мутасаддилари яна 20 миллион евро қўшиб, таклифни талаб қилинган 60 миллион еврогача кўтарди. Бироқ, каталонияликлар молиявий аҳволидан келиб чиқиб, суммани бўлиб беришини билдирди.

Бундеслига клубига бу таклиф ёқмади. Улар Ольмо учун бир тўлов билан 60 миллион евро ўтказилиши кераклигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!