"Барса" машғулотларида тўхтатиб бўлмас ёш иқтидор пайдо бўлди! У Педри, Гави ёки Фати эмас (Фото)

"Барселона"нинг янги футболчиси Пабло Торренинг машғулот жараёнини кўрмадик, аммо фотосуратлар шуни кўрсатадики, мавсумолди тайёргарлик жараёнида у жамоадошлари учун ҳақиқий бош оғриқ бўлган. 

"Twitter"даги айрим мухлисларнинг реакциялари билан танишиб чиқинг.

msk: "Пабло Торре аллақачон улғайиб бўлган. У келаси мавсум "монстр"га айланади".

BarcaTimes: "Уни тўхтатиб бўлмайди!"

Abe: "Ваау! Мен унинг дебютини кута олмаяпман". 

Дастлаб, 19 ёшли футболчи "Барселона B" шарафини ҳимоя қилиши кутилаётганди, аммо Хави уни асосий жамоада олиб қолди.

Ўтган мавсумда Торре "Расинг" сафида 10 та гол урди ва 11 та голга ассист вазифасини бажарди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!