“Барса” машҳур юлдузини ҳайдаяпти
“Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеле атрофидаги вазият ҳамон чигаллигича қолмоқда.
Клуб раҳбарияти катта маошли шартномани қабул қилмаган франциялик ўйинчини қишки трансферлар вақтида бошқа клубга сотиб юбормоқчи бўлди, лекин Европанинг гранд клублари бир неча ойдан кейин эркин агентга айланадиган футболчига пул сарфлашни истамади.
Қимматбаҳо юлдуздан қуруқ қолаётган ва уни олиб келиш учун сарфланган 135 миллион евронинг бир тангасини ҳам қайтара олмайдиган “Барселона” раҳбарияти энди Дембеленинг амалдаги шартномасини бекор қилмоқчи .
Аввалроқ, клуб хўжайинлари Дембеле янги битимга имзо чекмаса ва бошқа клубга кетмаса, мавсум охиригача захирада қолишини уқтирганди. Усмон уларнинг бу қарорига қарши судга мурожаат қилишини таъкидлади. Бош мураббий Хави эса шартномаси охиригача клубда қоладиган ўйинчини асосий таркибга жалб қилиш учун хўжайинлардан рухсат сўрамоқда.
“Барселона” бошқарув кенгашининг бир гуруҳ аъзолари Дембеле билан амалдаги шартномани бекор қилиб, уни клубдан ҳайдаб юборишни таклиф қиляпти.
Фикрлар