“Барса” маъқулми ёки “Реал”?

  • 26 август, 2020, 08:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руис келаси йили Испания чемпионатига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Tecno

Унинг агенти Мигель Альфаро мижози “Барсенлона” ва “Реал”дан бирини танлаши кераклигини маълум қилди.

- Испания грандлари Фабианга жиддий қизиқмоқда ва уни келаси йили сотиб олишни режалаштирган. Биз ҳали бир қарорга келганимиз йўқ. Шошилмаймиз. Энг муҳими, Фабиан юқори савияда ўйнашда давом этиши керак, - деди Мигель Альфаро.

“Наполи” якунланган мавсумда 33 та учрашувда 3 та гол уриб, олтита голли пас берган бу футболчининг трансфер суммасини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Испан грандларидан ташқари Руисга “Манчестер Сити” ҳам кўз тикмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!