“Барса” Мбаппе учун “Реал”ни қаттиқ танқид қилди

“Барселона” президенти Жоан Лапорта ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени олишга ҳаракат қилаётган “Реал” раҳбариятини қаттиқ танқид қилди.

- “Барса” бир мавсум учун 50 миллион евро талаб қиладиган футболчининг трансферини ҳеч қачон ўйлаб ҳам кўрмас эди, - деди Жоан Лапорта.

Маълумки ҳозир Килиан Мбаппе учун ПСЖ ва “Реал” ўртасида жиддий кураш кетмоқда. Ҳар икки клуб ҳам 23 ёшли ҳужумчини рози қилиш мақсадида жуда катта миқдордаги маош ва бонуслар таклиф қиляпти.

“Барселона” эса молиявий инқироздан чиқиб кета олмаётгани учун янги юлдузларни олишга имкон топа олмаяпти. Қолаверса, улар таркибдаги ўйинчиларни ҳам маошларининг бир қисмидан воз кечишга мажбур қилган ҳолатлар кўзга ташланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!