“Барса”: Мессининг ёнида суперҳужумчи ўйнайди!

Яқинда жорий мавсумда Эрлинг Холандни қўлга кирита олмаслигини тан олган “Барселона” ёзда Ҳарри Кейнга шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Англиялик ҳужумч фаолияти давомида нуфузли совринларни эгаллашни истайди. “Тоттенхэм” бир неча йилдан бери катта мусобақаларда муваффақиятсиз қатнашмоқда. Шу боис, 27 ёшли ҳужумчи Лондон клубини тарк этмоқчи.

Кейнга асосан Манчестер клублари харидор бўлмоқда. “Тоттенхэм” раҳбарияти моҳир ҳужумчини Англиядан ташқарига сотмоқчи.

Жорий мавсумда Ҳарри Кейн 19 та гол ва 13 та ассист билан ҳар икки кўрсаткич бўйича премьер-лигада етакчилик қилмоқда. Трансфер суммаси 120 миллион фунт атрофида баҳоланаётган ҳужумчига “Реал” ва “Ювентус”дан ҳам таклиф бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!