"Барса" мухлислари учун нохуш хабар! Дембеле яна жароҳат олди
"Барселона" футболчиси Усмон Дембеле яна жароҳат орттириб олди. У 25-дақиқадан сўнг захирага олинди. Унинг ўрнига майдонга тушган Педри "Барса"нинг "Жирона"га қарши ҳозирча ягона бўлиб турган голини киритди.
Испаниянинг "AdriaAlbets" нашрининг хабар беришича, футболчининг жароҳати жиддий эмас. У захирага олингандан сўнг дарҳол лазаретга боришни сўрамаган ва ўйинни майдон ташқарисидан хотиржам кузатиб боришни сўраган.
Маълумот ўрнида, Дембеле жорий мавсум ажойиб ўйин намойиш этяпти. У Ла Лига доирасидаги 17 баҳсда 5 гол ва 5 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.
Фикрлар