"Барса" "Наполи" футболчисига 100 миллион сарфлашга рози

Каталониянинг "Барселона" клубининг радари Италияда қараталиган.

"Barca Times" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ҳозирда "Наполи" сафида ўйнаётган грузиялик вингер Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" раҳбарлари футболчининг вакиллари билан дастлабки музокаралар олиб боришди ва мавсум охирида уни сотиб олишни режа қилди.

Каталонияликлар келишувни 90-100 миллион еврога якунлашлари мумкинлигига ишонишмоқда. Жорий мавсумда Хвича неаполликлар сафида 31 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!