“Барса” олти футболчидан воз кечишга қарор қилди

Испаниянинг SPORT нашри “Барселона” таркибида катта тозалаш бошлангани ҳақида хабар тарқатди.

Ўтган мавсум Ла Лига ғолиби бўлган каталонияликлар чемпионлик унвонини етарли даражада ҳимоя қила олмаяпти. Клуб раҳбарияти таркибни янги ижрочилар билан кучайтирмоқчи. Молиявий вазият таркибни тозалашни талаб қиляпти.

Маълумотларна қараганда, клуб шартномаси якунланиш арафасида турган Сержи Роберто ва Маркос Алонсо билан ҳамкорликни тўхтатади.

Яна тўрт футболчи – Рафинья, Рональд Араухо, Андреас Кристенсен ва Жюль Кунде сотувга қўйилади ва уларнинг трансферидан келадиган маблағ янги ўйинчиларни олишга йўналтирилади. Спорт директори Деку жамоага таянч ярим ҳимоячиси, чап қанот ҳужумчиси ва захирани мустаҳкамлаш учун яна бир ҳимоячи кераклигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!