“Барса” ўйинчиси фаолиятидаги биринчи голини урди

“Барселона” Испания чемпионатининг тўртинчи турида “Севилья” меҳмони бўлиб, сафардан уч очко билан қайтди.

Каталонияликларга уч очко келтирган голларни Рафинья, Роберт Левандовски ва Эрик Гарсия киритди.

Эрик Гарсия учун бу баҳс тарихий аҳамият касб этди. Ҳимоячи кутилмаганда рақиб жарима майдончасига кириб келди ва Жюль Кунде узатган тўпни дарвоза тўрига жойлади. Бу марказий ҳимоячининг фаолиятидаги биринчи голи сифатида қайд  этилди.

Испаниялик футболчи “Барселона” ва “Манчестер Сити” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонияликлар бир йил муқаддам уни Англиядан қайтариб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!