“Барса” ўйинчиси тарихга кирди
Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси турнири доирасида сафар учрашувида Чехия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Испанларнинг икки голидан бирига “Барселона” ярим ҳимоячиси Гави муаллифлик қилди.
Шу тариқа, бу вундеркинд футбол тарихига кирган кўрсаткич қайд этди.
Гави бундан буён Испания терма жамоасида гол урган энг ёш ўйинчи ҳисоблади. Гави шу куни 17 ё1шу 304 кунлик эди.
Аввалги рекорд ҳам “Барселона” вакили Ансу Фатига тегишли бўлиб 2 2020 йили Украина дарвозасини 17 ёшу 311 кунлигида ишғол қилган.
Фикрлар