“Барса” ўз футболчисини “Сити” туфайли сотиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг тўпурар ҳужумчиси Ферран Торресни яқин келажакда сотиб юборишни кўзлаяпти.

Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси яна бир йил амал қилади, аммо каталонияликлар уни узайтиришга катта қизиқиш билдирмаяпти.

Журналист Поль Баллуснинг маълум қилишича, агар “Барселона” Торрес билан янги шартнома имзоласа, клуб “Манчестер Сити”га қўшимча равишда яна 7-8 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Бу шартлар 2021 йилда “шаҳарликлар” ҳужумчини Каталония клубига сотган пайтдаёқ келишиб олинган эди. Айнан шу сабабли “Барселона” 26 ёшли футболчини сотиш вариантига очиқ турибди.

Торрес 2022 йил бошида “Барселона”га 55 миллион евро эвазига ўтган эди.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!