“Барса” ўз ўйинчисини бир миллиард еврога баҳолади

“Барселона” раҳбарияти иқтидорли ҳимоячи Алехандро Бальде билан янги шартнома тузишга муваффақ бўлди.

19 ёшли футболчи билан 2028 йилнинг 30 июнигача давом этадиган битим тузган каталонияликлар ҳимоячининг бадал пулини 1 миллиард евро қилиб белгилади.

Алехандро Бальде клуб академиясидан етишиб чиққан. У бир йилдан бери асосий таркибда тўп тепмоқда.

Истеъдодли футболчи ҳар икки қанотда ўйнай олади. Ёш бўлишига қарамай, Бальде Испания миллий терма жамоасига ҳам қабул қилинган. У ҳозирга қадар олтита учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!