“Барса” президенти Бартомеунинг қинғир иши очилди. Уни қамашмоқчи!
“Барселона” клуби раҳбари Каталония полицияси томонидан коррупцияга йўл қўйилганликда айбланмоқда.
Бартомеуга “Барсагейт иши” номи билан машҳур бўлган молиявий схема доирасида айб қўйилмоқда. Полициядагилар Бартомеу клуб номидан амалга оширилган бу иш орқали ноқонуний равишда ўзига мўмай даромадни ўзлаштирган, деб ҳисобламоқда.
Маълумотларга қараганда, Бартомеу I3 Ventures компаниясига кўрсатилган хизматнинг бозор нархидан олти баробар кўп бўлган маблағни ўтказишга буйруқ берган. Каталония полицияси нега шундай бўлганини аниқлашга киришган.
I3 Ventures компанияси “Барселона” билан шартнома тузиб, Бартомеунинг репутациясини ҳимоя қилиш билан шуғулланган ва ижтимоий тармоқларда Лионель Месси, Жерар Пике ва бошқа футболчиларни танқид қилиб, клуб президентининг ишларини оқлавчи материаллар эълон қилиб келган. Бу компанияни “Бартомеунинг “ўнг қўли” Жауме Масферрер бошқариши аниқланган.
Фикрлар