“Барса” президенти биринчи супертрансферни ҳал қилди
“Барселона”нинг янги раҳбари Жоан Лапорта “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэрони Каталонияга кўчиб ўтишга кўндиргани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Аввалроқ, Лапорта аргентиналик ҳужумчига шахсий шартнома бўйича таклиф юборган эди.
Маълумотларга қараганда, Агуэро мавсум якунланиши билан эркин агент сифатида “Барсеона”га кўчиб ўтади. 32 ёшли ҳужумчи билан каталонияликлар уч йиллик шартнома имзолайди. Бу битим Лапорта президентлик лавозимидаги ўрнини расман эгаллаганидан кейин расмийлаштирилади.
Кўпчилик, Лапорта Агуэрони жамоа сардори Лионель Мессини ушлаб қолиш учун олиб келганини айтмоқда. Бироқ, янги раҳбар аввалги президент Бартомеудан фарқли равишда Леони мажбуран олиб қолмаслигини билдирган. Жоан Лапортанинг фикрича, Месси клубда қолиш масаласини ўз ихтиёрига кўра ҳал қилиши керак.
Президентлик сайловида сайловчиларга Лионель Мессини нима қилиб бўлса ҳам олиб қолишга ваъда берган Виктор Фойт Жоан Лапортага ютқазиб қўйганди.
Фикрлар