"Барса" президенти Холандни сотиб олиш йўлини топди. Бу усул Гризманн трансферида қўл келган

Яна кун мавзуси - Эрлинг Холанднинг трансферига тўхталамиз. Унинг отаси Альф-Инге ва агенти Мино Райола аввал Каталонияга, кейинчалик Мадридга борганлиги ҳақида маълум қилган эдик.

Холанднинг "элчилари" билан музокара олиб борган "кўк-анорранглилар" раҳбарияти уни сотиб олиш йўлларини излай бошлади. Энг катта муаммо - молиявий масалани ҳал этиш ҳақида бош қотираётган Лапорта катта миқдорда кредит олмоқчи. Жамоа раҳбарлари 2 йил олдин Антуан Гризманнинг трансферида ҳам айнан шундай йўлдан фойдаланганди.

ESPN тарқатган маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги суҳбат 2,5 соат давом этган. Бироқ, якунда қандай тўхтамга келингани ҳали ошкор этилмади. Клуб президенти норвегиялик ҳужумчи билан шартнома имзолаш катта қадам бўлишига ишончи комил. Лапорта Холандни жамоанинг кейинги 10 йиллигида муҳим ўрин тутишига ишонмоқда. Шунингдек, испаниялик ишбилармон Эрлингни азалий рақиб - "Реал"га бериб қўймоқчи эмас.

"Боруссия" Дортмунд раҳбарияти 20 ёшли ҳужумчини яна бир мавсум ўз сафида олиб қолмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Бироз аввал "Барса" президенти билан учрашган Холанднинг "элчилар"и энди Мадрид томон йўл олди

Холанд қолади! "Боруссия" уни сотмаслигини маълум қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!