“Барса” қадримга етмади, Саудияга кетаман!

  • 27 январь, 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона”нинг иқтидорли марказий ҳимоячиси Унаи Эрнандес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарор қилди.

Таниқли журналист Виктор Наварронинг маълум қилигича, “Ал-Иттиҳод” 20 ёшли футболчи бўйича музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди.

Эрнандеснинг ўзи “Барселона”ни тарк этиш истагини билдирган. Ёш ўйинчи ўзига асосий таркибдан жой тегишига ишонмаяпти ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун саудияликларнинг таклифини қабул қилди.

Унаи Эрнандес жамоани Хави бошқарган даврда бир неча бор асосий таркиб қайдномасига киритилган эди. Бироқ иш майдонга тушишгача етиб бормаган. Ҳозирги бош мураббий Ханс-Дитер Флик бу ўйинчига умуман эътибор қаратгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!