Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган баҳсда "Эвертон" "Фулхэм" майдонига сафар қилди.

Учрашувни 3:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган "ирисчилар" сафида Кальверт-Льюин дубль расмийлаштирган бўлса, Абдуллай Дукуре битта тўп киритди. Жамоадошларининг икки голига ҳаммуаллифлик қилган Люка Динь учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

Ушбу самарали ҳаракатлар натижасида франциялик ҳимоячи "Эвертон" сафидаги ўзининг 15-ассистига эришди. Динь мерсисайдликлар футболчисига айлангандан буён АПЛда фақатгина Трент Александер-Арнольд ва Эндрю Робертсон кўпроқ самарали узатма амалга оширган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)