"Барса" қаторасига олтинчи марта йилни пешқадам сифатида якунлади

"Барселона" матбуот хизмати 2020 йил якунларига кўра, клубнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳақида маълумот берди.

Каталония супер клуби кетма-кет 6-йил ижтимоий тармоқлардаги фаоллик бўйича етакчилик қилмоқда. 2020 йилда "Барса" 1,63 миллиард лайк, изоҳ ва репост тўплаб, бу борада энг кўп эътибор қаратилган клуб мақомини сақлаб қолди. Натижалар 4 та энг йирик платформа - "Instagram", "Twitter", "YouTube" ҳамда "Tik-Tok" бўйича ҳисобланган.

"Ливерпуль" (1,485 миллиард), "Манчестер Юнайтед" (1,455 миллиард), "Реал" (1,2 миллиард)ва "Ювентус" (796 миллион) жамоалари кейинги ўринларни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!