“Барса” қайдномадан ўтказа олмаётган Ольмо янги топ-клуб топди

  • 27 декабрь, 2024, 15:00
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ўтган ёз трансфер қилган Даниэль Ольмо каталонияликлар сафида ярим мавсум ўйнаганидан кейин яна жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

Гап шундаки, агар “Барселона” маҳоратли ўйинчини чемпионатнинг иккинчи қисми учун рўйхатга киритиш йўлини топмаса, Ольмо бошқа клубга бепул ўтиб кетиш ҳуқуқига эга бўлади. Айни пайтда каталонияликлар уни қайдномага киритиш йўлини излаётган бўлса, футболчининг ўзи янги жамоа қидира бошлади.

BBC журналистларининг маълум қилишича, Дани Ольмо ўз агенти билан Манчестерга келди. “Манчестер Юнайтед” испан ярим ҳимоячисига харидор.

Агар Каталония клуби хўжайинлари ўз ўйинчисини рўйхатдан ўтказиш йўлини топа олмаса, манчестерликлар уни январда бепул ўз жамоасига қўшиб олишни кўзлаб турибди.

Даниэль Ольмо “Барса” таркибидаги дебют мавсумини самарали ўтказмоқда. У ҳозирга қадар барча турнирларда 15 маротаба майдонга тушиб, олтита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!