“Барса” қайта шакллантирилади. Биринчи МЮ кўзлаган юлдуз келади

“Барселона” раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибни қайта шакллантириш ҳақида бош қатормоқда. Режага кўра, янги таркибда жамоа ўйинини ташкиллаштирадиган плеймейкер вазифасини “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилиш бажариши лозим.

Каталонияликлар МЮ анчадан бери кутаётган 25 ёшли футболчини Испания чемпионатига келишига ва “Барса” етакчисига айланишига ишонмоқда.

Коронавирус пандемияси ортидан Жек Грилишнинг нархи пасайтирилди ва бу футболчини ёзда 50 миллион еврога харид қилиш имкони бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)