“Барса” қимматбаҳо юлдузига арзон нарх белгилади

“Барселона” жамоанинг энг машҳур юлдузларидан Френки де Йонг билан хайрлашишга тайёр.

Журналист Маттео Мореттонинг маълум қилишича, каталонияликлар 27 ёшли нидерландиялик ҳужумкор футболчини 60 миллион евро эвазига қўйиб юборади.

Френки де Йонг “Барселона”да 2019 йилдан бери ўйнаб келади. Шу пайтга қадар у барча турнирларда 213 та учрашувда қатнашиб, 17 та гол ва 21 та ассист қайд этган.

Нидерландиялик футболчи Испания чемпионатида энг катта маош оладиган ўйинчи ҳисобланади. Унга каталонияликлар ҳар мавсум учун 37,5 миллион евро маош ҳисоблайди.

“Манчестер Юнайтед” анчадан бери Френки де Йонгни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб келади. Бироқ бу гал Англия гранди ўйинида пасайиш кузатилаётган ўйинчи учун 30-40 миллион евро таклиф қиляпти холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!