“Барса” қимматга олган футболчини жамоага қўша олмаяпти
“Барселона” директори Матеу Алемани клуб яқинда катта суммага харид қилинган Ферран Торресни рўйхатдан ўтказишда муаммо вужудга келганини тан олди.
Каталонияликлар 21 ёшли испан ярим ҳимоячисини “Манчестер Юнайтед”дан 55 миллион еврога харид қилган ва қўшимчасига 10 миллион евро бонус тўлашга ваъда берган.
- Ҳозир Ферран Торресни рўйхатдан ўтказа олмаймиз. Лекин у клубга етиб келгунга қадар бу вазиятни ўнглашга умид қиляпмиз. Юсуф Демирнинг клубдан кетиши бу масаланинг ечими ҳисобланади ва шу иш устида ишлаяпмиз. Шунингдек, Люк де Йонгнинг вазиятини кузатишимиз керак, - деди Матеу Алемани.
“Барселона” молиявий фэйр-плей талабларига кўра, ёзда Лионель Месси билан шартномани янгилай олмай, уни қўйиб юборишга мажбур бўлганди.
Фикрлар