"Барса" Ракитични Ла Лига клубига сотишга рози бўлди
Ярим ҳимоячи Иван Ракитич "Барселона" клубини тарк этиши мумкин.
Хорватиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади, аммо каталонияликлар ушбу ёзда уни сотиб юбормоқчи.
32 ёшли ярим ҳимоячига "Севилья" клуби харидор бўлмоқда. Аввалроқ, Ракитични ўзи ҳам собиқ жамоасига қайтишдан мамнун бўлишини таъкидлаганди.
"Севилья" футболчи учун 10 млн евро бермоқчи ва "Барселона" клуби ҳам бунга розилик берди.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич 2011-2014 йиллари Андалусия жамоаси шарафини ҳимоя қилган эди.
Фикрлар