“Барса” рақиб майдонидаги ўйинни АҚШга кўчирмоқчи

  • 11 августа, 11:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” Ла Лига доирасидаги ўйинлардан бирини АҚШга — Майамидаги “Хард Рок Стэдиум”га кўчириш бўйича музокара бошлади.

Tecno

The Athletic нашри хабарига кўра, каталонияликлар декабрь ойида “Вильярреал”га қарши сафардаги учрашувни Испаниядан ташқарида, айнан АҚШда ўтказмоқчи. Дастлаб, ўйин 20 ёки 21 декабрь санасида Вильярреал шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Агар учрашув АҚШга кўчирилса, унинг аниқ санаси ўзгариши мумкин.

Испания Қироллиги футбол федерацияси (RFEF) яқин кунларда бу ташаббусни кўриб чиқиш учун йиғилиш ўтказади. Агар федерация розилик билдирса, УЕФА ва ФИФАдан ҳам тасдиқ олиш талаб қилинади.

Ҳозирча “Вильярреал”нинг мавсумий абонемент эгаларига қандай компенсация таклиф этилиши номаълум бўлиб турибди.

Бундан ташқари, бундай халқаро ўзгаришларни амалга ошириш учун АҚШ футбол федерацияси, УЕФА ҳамда КОНКАКАФ каби ташкилотларнинг ҳам рухсати талаб этилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию