"Барса" "Реал"га қарши ўйин учун либоснинг "янгиси"ни топди (фото)

"Барселона" клуби "Реал"га қарши баҳс учун махсус либос дизайнини намойиш этди. Унга кўра, янги формада колумбиялик қўшиқчи "Karol G"нинг логотипи туширилган бўлади.

Унинг қўшиқлари "Spotify" платформасида 50 миллиондан кўп эшитилган. 2023 йилда эса қўшиқчи энг кўп тингланган ижрочилар ўнталигига кирган. 

"Karol G" эмблемаси тиканлардан ясалган юрак шаклида яратилган - бу қўшиқчининг қўлидаги татуировкадан илҳомланган ҳолда ишлаб чиқилган. Мазкур логотип "Барселона" титул ҳомийси "Spotify" билан келишувнинг бир қисми сифатида жойлаштирилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!